Афғонистонда юз берган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

  • Дунё
  • 20-06-2016, 18:32
  • 1 081
  • Афғонистонда юз берган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Афғонистоннинг шимолий-шарқидаги Бадашхон вилоятида бугун портлаш юз берди. Натижада 8 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради “РИА Новости”.

    Шунингдек, 18 киши тан жароҳат олган. Портлаш бугун Тошкент вақти билан 10:30да Кешим шаҳридаги бозор яқинида содир этилган.

    Қурбонларнинг барчалари оддий фуқаролар ҳисобланади.