АҚШ федерал ҳукумати ҳинд колл-марказлари иштирокидаги кенг қамровли фирибгарлик схемасини фош қилганликлари ҳақида хабар беришди. Қароқчилар АҚШ фуқароларига Солиқ бошқармаси (IRS) ёки ИИВнинг Миграцион хизмати ходими сифатида қўнғироқ қилиб, улардан таъмагирлик билан пул ундиришган. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.
Айблов хулосасида жами 56 нафар АҚШ ва Ҳиндистон фуқароси ҳамда Аҳмадободда (Ҳиндистон) жойлашган 5 колл-марказ тилга олинган. Мазкур иш Техас штатининг Федерал округ суди томонидан кўриб чиқилади. Унинг доирасида АҚШнинг турли штатларида 20 нафар киши қўлга олинган.
Манбага кўра, қўнғироқ қилган фирибгарлар қурбонларга қамоқ жазоси билан таҳдид қилиб, солиқлар тўлови ёки қарзларни тўлаш ҳисобига пул ўтказишни талаб қилишган. Товламачиларнинг АҚШ ҳудудидаги "ҳамкорлар"и қурбонлардан пулларни олишган, уларни легаллаштиришган ва Ҳиндистонга ўтказишган.
Товламачиларнинг қурбонлари асосан ёши улуғ кишилар ёки муҳожирлардан иборат бўлган, фирибгарлар муҳожирларга тўлов амалга оширилмаган тақдирда депортация билан таҳдид қилишган. "Деярли 4 йил давомида бу жиноий тармоқ телефонда одамларни алдаш ва таҳдид қилиш учун турли усуллардан фойдаланган, асосий таҳдид - қамоқ жазоси, депортация ва АҚШ ҳукумати билан боғлиқ бошқа муаммолар бўлган", - деди бош прокурор ёрдамчиси Лесли Калдвелл.
Айблов хулосасига кўра, 15 000 нафардан ортиқ киши фирибгарларга жами 250 миллион доллардан ортиқ пул ўтказган. Қурбонлардан бири уларга ҳаттоки 136 минг доллар ўтказган.
Жиноятчилар телефондаги таҳдидлар билан чекланиб қолишмаган. Колорадо-Спрингзда истиқомат қилувчи киши гўёки солиқ қарзини тўлашга вақтида пул топа олмаганидан кейин жиноятчилар 911га қўнғироқ қилиб, унинг қуроллангани ва полициячиларни ўлдирмоқчи эканини хабар қилишган. Саноқли дақиқалар ичида у кишининг уйини ҳарбийлар ва махсус хизмат ходимлари ўраб олишган. Ҳукумат маълумотларига кўра, воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
АҚШда телефон ва интернет-фирибгарлиги авжига чиқмоқда. Амалдорларнинг сўзларига кўра, фош қилинган жиноий тармоқ фақатгина "айсберг чўққиси" бўлиши мумкин. "Биз бир қатор тергов ишларини кузатмоқдамиз ва уларни судгача олиб борамиз, деб умид қиламиз", - дейди IRS бош директори Жей Рассел Жорж. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади