Россия ҳукумати 2017 йилда хорижий ишчиларни жалб қилишдаги эҳтиёж миқдорини аниқлади. У жорий йилдаги талабнинг 82,7 фоизини ташкил этган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
“Федерация субъектлари таклифлари асосида 2017 йилдаги хорижий ишчиларни жалб қилиш эҳтиёжи аниқланди. Бу – 177 043 киши бўлиб, 2016 йилдаги талабнинг 82,7 фоизни ташкил этади”, - дейилади Россия бош вазири Дмитрий Медведев томонидан имзоланган ҳужжатда.
Таъкидланишича, қабул қилинган қарорлар иш берувчиларнинг малакали хорижий ишчиларга бўлган талабини қондириш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан Россияда футбол бўйича 2017 йилги конфедерациялар Кубоги ва 2018 йилги Жаҳон чемпионати баҳсларини ўтказишда кўмак беради.
Маълумот учун, мамлакат вазирлар маҳкамаси ноябрда 2017 йилда вақтинчалик яшаш учун квоталар ҳажмини 15 мингга қисқартирганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади