08:47 / 08.05.2024
142

“Ҳизбуллоҳ” Ливан чегараси яқинидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди

“Ҳизбуллоҳ” Ливан чегараси яқинидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди
Фото: Anadolu
“Ҳизбуллоҳ” 7 май куни Ливан чегарасига яқин ҳудуддаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирган. Бу ҳақда Anadolu нашри Яқин Шарқ манбаларига асосланиб хабар берди.

Исроил ҳарбий иншоотларига ҳужумни “Ҳизбуллоҳ” матбуот котиби тасдиқлаган. Ҳужум асосан Йифтаҳ ҳарбий казармаси ва ундаги Исроил аскарларига қарши қаратилгани айтилган.

Манбага кўра, Исроилга қарши ҳужумда “Ҳизбуллоҳ” учувчисиз дронлардан ҳам фойдаланган. Улар ёрдамида стратегик муҳим нуқталарга ҳужум қилишга уринилган.

Ҳарбий дронлар Рамот Нафтали казармаси жанубидаги “Темир гумбаз” мудофаа тизими иншоотларига ҳам ҳужум қилгани айтилган. Ҳужум оқибатида тизим қисман шикастланган.

"Ҳизбуллоҳ", шунингдек, Ал-Самақа аҳоли ҳудуди ва Ливан жанубидаги босиб олинган Шебa пунктидаги Забдин казармаси бўйлаб Исроил кузатув ускуналарини нишонга олган. Бунинг оқибатида Исроил шимолидаги Кирят Шмона аҳоли пункти ва унинг атрофида сиреналар чалинган.

Исроил асмийлар ҳужумлар оқибатида жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида хабар бермаган. Ҳарбий муассасаларга яқин аҳоли масканларида хавфсизлик тадбирлари кучайтирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Ҳизбуллоҳ” Ливан чегараси яқинидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди