Туркия парламентининг Адолат ва тараққиёт партияси ва мухолиф Халқ-республика партияси депутатлари ўртасида мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш ҳақида ўтказилган муҳокама чоғида оммавий муштлашув келиб чиқди. Бу ҳақда Туркиянинг “NTV” телеканалига асосланиб “Қалампир.уз” хабар берди.
Мамлакат бош қонунига асосий ўзгартиришни асосан Адолат ва тараққиёт партияси депутатлари киритишди. Муштлашув эса мухолиф партия вакиллари томонидан трибунани тўсиб қўйиш ҳаракати вақтида юзага келди.
Муштлашув сабаб бир неча киши жароҳат олди, адолат ва тараққиёт партияси раҳбар ўринбосари Фотиҳ Шаҳин бурнини синдириб олган. Шунингдек, юзага келган воқеа оқибатида микрофонлар, стол ва стулларга зарар етган.
Туркия парламенти 330 дан ортиқ депутат овоз берган тақдирда, конституцияга ўзгартириш киритиши мумкин. Адолат ва тараққиёт партияси ва Миллий ҳаракат партияси парламентда 355 та овозга эга. Яна иккита мухолиф партиялар, яъни Халқ-республика партияси ва Халқлар демократияси партияси депутатлари парламент тизими эмас, президентлик тизимини амалга киритишга қарши чиқишмоқда. Бу икки партия мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни яккаҳокимлик ўрнатишга уринишда айблашмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди