Google топ-менежери Даниэль Фрединбург Непалдаги кучли зилзила оқибатида Эверестда содир бўлган қор қўчкисида ҳалок бўлди, деб ёзади Kun.uz.
Фрединбург Google X лабораториясининг махфийлик масалаларига жавоб берган ҳамда Эверестда Google Street View ни (Google хариталарини кўришда фойдаланувчилар учун тақдим қилинадиган манзарали фотосуратлар) яратиш ташаббусчиси бўлган ва шахсан ўзи тоғ чўққисига суратларни олиш учун камера билан кўтарилишда иштирок этган эди.
“Жамоамизнинг аъзоларидан бири, Даниэль Фрединбургнинг тоғ кўчкиси оқибатида ҳалок бўлганини катта афсус-надомат билан маълум қиламиз. Жамоанинг бошқа икки аъзоси зилзила пайтида лагерни босиб қолган тоғ кўчкисидан ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олганлар”, деб айтилмоқда тоққа кўтарилишни ташкил қилган Jagged Globe компанияси берган хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади