Россиялик олим, Лобачёв номидаги Нижегородск университети ҳамда Италиядаги Калабрия университети профессори Ярослав Сергеев Эрон ислом республикаси Илм-фан, тадқиқот ва технологиялар вазирлиги томонидан ташкил этилган халқаро «Ал-Хоразмий» мукофотига лойиқ деб топилди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Мукофот билан тақдирлаш маросими 13 февраль куни Теҳронда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний иштирокида бўлиб ўтади.
Мазкур мукофотни тез-тез «Эроннинг Нобели» деб аташади. У фаннинг қатор соҳаларида эришилган илмий муваффақиятлар учун тақдим этилади.
Ярослав Сергеев, россиялик олим
Ярослав Сергеев, россиялик олим
2000 йилдан бери ўз фаолиятини асосан Италияда олиб бораётган олимнинг «чексиз компьютерлар» ишланмаси ҳамда глобал оптималлаштириш борасидаги тадқиқотлари нуфузли илмий жамият томонидан тан олинган.
Физика ва математика фанлари доктори саналган Сергеев ушбу соҳаларнинг етакчи мутахассиси бўлиб, Глобал оптималлаштириш халқаро жамиятининг вице-президенти ҳисобланади.
Бундан аввал, 2010 йил олим Италияда математика бўйича халқаро Пифагор мукофотига муносиб топилган. Шунингдек, у 2008 ва 2010 йилларда АҚШдаги халқаро конгресслар мукофотлари, Туркиянинг Измир ва Италиянинг Турин университетлари мукофотларига сазовор бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди
Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди