Дубайда 63 ёшли аёл соғлом қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда GulfNews нашрига асосланиб Кун.уз хабар берди.
Бола якшанба куни эрталаб туғилган бўлиб, унинг вазни 2,25 килограммни ташкил қилган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, аёл ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида шифохонага жойлаштирилган. Унга Ҳиндистонда ЭКУ амалиёти ўтказилган. Ҳомиладорлик даврида аёлнинг соғлиғида кўплаб муаммолар юзага келган.
Чақалоқнинг ота-онаси (ота - 61 ёшда, она 63 ёшда) ўз исми шарифини ошкор қилишни исташмади. Шунга қарамай, аёл улар қиз фарзандли бўлганидан жуда хурсанд эканликларини яширмади.
Шифохонадан олинган маълумотларга кўра, аёлнинг аввалги оиласидан икки нафар катта ёшли фарзанди бор.
Ҳозирда бола интенсив терапия бўлимига ўтказилган, унинг аҳволи ижобий баҳоланмоқда. Онанинг аҳволи ҳам жуда яхши бўлиб, уларнинг яқин кунларда оиласи бағрига қайтиши мумкинлиги маълум қилинди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади