БМТнинг гуманитар масалалар бўйича бошқармаси маълум қилдики, Сурияда яна 66 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Маълум қилинишича, Сурия шимолидаги Ал-Боб ва Тадуф шаҳарларидан 40 мингга яқин киши чиққан.
Бу ҳудуд айни вақтда ИШИДдан Туркия ҳукумати қўллаб-қувватлаётган мухолифат кучлари назоратига ўтган.
Яна 26 минг киши Сурия армияси жанг олиб бораётган, Ал-Бобдан шарқда жойлашган қишлоқлардан чиққан.
Қочқинларнинг ҳаракатланиши қийинлашмоқда, атроф ҳудудларга жангарилар миналар ўрнатган.
Қочқинларнинг аксар қисми АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия демократик кучлари назоратидаги ҳудудларга йўл олган.
Сурияда фуқаролар уруши бошланганидан буён мамлакат аҳолисининг деярли ярми ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади