08:41 / 20.03.2017
7 721

Машҳур физик олим коинотга учмоқчи

Машҳур физик олим коинотга учмоқчи

Машҳур физик олим Стивен Хокинг Virgin Galactic компанияси кемасида коинотга учмоқчи. Бу ҳақда олимнинг ўзи ITV телеканалида чиқадиган Good Morning Britain дастури эфирида маълум қилди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Хокинг бу ҳақда дастур бошловчиси билан бахт нима эканлигини муҳокама қилаётганда айтиб ўтди. "Мен сизга мени нима бахтиёр қилишини айтишим мумкин – бу коинотга саёҳатдир. Ҳеч ким мени у ерга олмайди деб ўйлардим, бироқ Ричард Брэнсон (Virgin Group эгаси) менга Virgin Galactic кемасидан жой таклиф қилди ва мен дарҳол "ҳа" деб жавоб бердим", деди олим.

Хокинг замонамизнинг энг машҳур назариётчи физикларидан бири ҳисобланади. 1963 йилда олимга уни фалажликка олиб келган ён амиотрофик склерози ташхиси қўйилган. Хокинг сўзлаш қобилиятини йўқотган ва ўз фикрларини билдириш учун нутқ синтезаторидан фойдаланади. Жорий йилнинг 8 январида Хокинг 75 ёшини қаршилаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳур физик олим коинотга учмоқчи