11:36 / 20.03.2017
7 739

Минскдан ҳавога кўтарилган самолёт қушлар тўдаси билан тўқнашиб кетди

Минскдан ҳавога кўтарилган самолёт қушлар тўдаси билан тўқнашиб кетди

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри йўналишида ҳаракатланган «Белавиа» компанияси самолёти ҳавога кўтарилишидан сўнг қушлар тўдаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Тўқнашувдан сўнг ҳаво кемаси Минск аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Boeing-737-500 самолёти 150 метр баландликда қушлар тўдаси билан тўқнашганидан кейин лайнер командири аэропортга қайтишга қарор қилди.

«Tut.by» нашрида қайд этилишича, ушбу хабардан кейин йўловчи аёллардан бирининг мазаси қочди. Шу сабабли самолёт бортига тез тиббий ёрдам чақирилди.

Авиакомпаниянинг маълум қилишича, самолёт муваффақиятли қўнишни амалга оширди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Минскдан ҳавога кўтарилган самолёт қушлар тўдаси билан тўқнашиб кетди