АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка отаси жамоаси расмий ходим бўлиши, бироқ иш ҳақи олмаслиги ҳақида маълум қилди, деб ёзади Кун.уз.
Иванка Трампнинг баёнотида айтилишича, у аслида отасининг маслаҳатчиси бўлгани, бироқ расмий лавозимларни эгалламагани ҳақида “баъзи кишиларнинг ташвишидан хабар топган”. Ўз навбатида, Оқ уй Иванка Трамп қарорини қўллаб-қувватлаши ҳақида хабар берди.
Аввалроқ Иванка Трамп Оқ уй маъмурий биносида алоҳида кабинетга ҳамда махфий маълумотларга кириш имконига эга бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, дастлаб Иванка Трамп отаси маъмуриятида ҳеч қандай расмий лавозимларни эгалламаслиги ҳақида бонг урганди. Унинг эри Жаред эса президентнинг қатор ўта муҳим масалалар, жумладан ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси бўлиб улгурди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”