18:23 / 03.04.2017
6 328

Путин теракт вариантини истисно этмади

Путин теракт вариантини истисно этмади
Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург метросида рўй берган портлашлар оқибатида қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди, деб ёзади Кун.уз нашри.

У ушбу ҳодиса ҳуқуқ тартибот органлари томонидан синчиклаб ўрганилиши ва портлаш сабаблари аниқланишини билдирган. Президент ҳодисанинг эҳтимолий сабабларидан бири сифатида теракт варианти ҳам истисно этилмаслигини маълум қилган.

«Мен махсус хизматлар раҳбарлари билан, ФСБ директори билан бу масалани муҳокама қилдим. Ҳуқуқ тартибот органлари ва махсус хизматлар ушбу ҳодиса сабабларини аниқлашади», - деган у Александр Лукашенко билан учрашуви вақтида.

Петербург метросида иккита портлаш рўй берди. «Технологический институт» ва «Сенная площадь» бекатларида рўй берган портлашлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, камида 50 киши жароҳатлангани айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин теракт вариантини истисно этмади