Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида камдан-кам учрайдиган туғма касаллиги бўлган қиз дунёга келди. 5 апрель куни туғилган қизалоқнинг юраги ташқарида жойлашган. Бу ҳақда “Daily Star”га таяниб "Қалампир.уз" хабар тарқатди.
Қизалоқнинг ота-онаси ультра овозли диагностика (УЗД) жараёнида гўдакнинг саломатлиги яхши эмаслигини билишган, аммо даволаниш ва назоратда бўлиб туриш учун етарлича маблағлари бўлмаган.
Чақалоқ дунёга келгач, унинг ота-онаси бундай муаммо бўлиши мумкинлигини кутмаганликларини айтишган. Шифокорлар гўдакнинг яшаб кетиш эҳтимолини 50 фоиз деб баҳолашяпти.
Чақалоқ жарроҳлик амалиётини ўташ учун Деҳлидаги шифохонага кўчирилган. Юрак эктопияси, яъни бу органнинг бошқа жойда жойлашиши жуда кам ҳолларда учрайди. Бундай хасталик билан туғилган 90 фоиз чақалоқлар одатда ҳаётининг илк кунлариданоқ жон берадилар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади