11:58 / 12.04.2017
6 198

Санкт-Петербургдаги шифохонада тиш оғриғига ҳайкал ўрнатилди

Санкт-Петербургдаги шифохонада тиш оғриғига ҳайкал ўрнатилди
Санкт-Петербургда рассом Марьяна Шумкова томонидан тиш оғриғига атаб ясалган ҳайкали «Клиника доброго стоматолога» («Меҳрибон стоматолог шифохонаси»)га ўрнатилди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Хабарда қайд этилишича, ҳайкалда «Соғлиқ учун тишлар» акцияси доирасида олиб ташланган 403 та одам тишидан фойдаланилган.

Муаллифнинг сўзларига кўра, ҳайкал атайин «одам юзининг деформацияси шакли»да қўрқинчли ва реалистик услубда ясалган.

Фақатгина кучли эмоционал таъсир одамга гигиена каби оддий нарса ҳақида ўйлаб кўришга мажбур қилади.

Марьяна Шумкова, рассом

Таъкидланишича, ҳайкални турли кўргазмаларга ўрнатиш ҳақида ўйлаб кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Санкт-Петербургдаги шифохонада тиш оғриғига ҳайкал ўрнатилди