Москва шаҳрининг Хамовники туман суди банкнинг машҳур хонанда Филипп Кирокоровга нисбатан ёзган даъво аризасини қисман қондирди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Суд Россия эстрадаси қиролидан давлат божи билан бирга 499 минг рубль ундириш тўғрисида қарор чиқарди.
Даъвогар берган маълумотга кўра, хонанда “Церих” номли банкдан 2015 йилда 26% фоиз тўлаш шарти билан 22,8 миллион рубль кредит олган. Аввалига Филипп Киркоров ўз вақтида қарзларини тўлаб борган, 2016 йилда банкнинг лицензияси олиб қўйилгандан кейин тўловни тўхтатган. Шундан кейин банк даъво аризаси билан судга мурожаат этди.
Эстрада қиролининг матбуот котиби Антон Коробков-Землянский ҳақиқатан ҳам “Филипп Киркоров Продакшин” компанияси “Церих” банкидан кредит олганлигини тасдиқлади. Аммо унинг лицензияси олиб қўйилгандан кейин кредитни кимга тўлашни билмаганликларини маълум қилди. Мазкур қарордан кейин хонанда қарзни батамом ёпди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади