Москва шаҳрида яшовчи 19 ёшли ўзбекистонлик қиз соч бўяшда ишлатиладиган гидроперит моддасидан фойдалангандан кейин вафот этди. Бу ҳақда Moslenta.ru нашрига таяниб Даракчи.уз сайти ёзмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, полициянинг навбатчилик бўлимига Стрельбищенск тор кўчасида ёш қиз вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган. Аниқланишича, вафот этган қиз ўзбекистонлик бўлиб, онаси ва икки опаси билан Москва шаҳрида яшаган. Қизнинг онаси берган маълумотга кўра, қизи сочини бўяётган вақтда бирдан мазаси қочиб, кўнгли айниган ва қайт қилган. Етиб келган тез ёрдам ходимлари ҳам қизга ёрдам бера олмади. Қизнинг танасидан жароҳат излари, куч ишлатиш аломатлари топилмади. Воқеа жойи полициячилар томонидан текширилиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди, ўлим сабаблари ўрганилмоқда.
Гидроперит воситасидан уй шароитида сочни рангсизлантириш мақсадида фойдаланилади. У сувга аралаштирилганда, пероксид водороди ва карбамид суюқлиги келиб чиқади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади