18:08 / 06.06.2017
6 321

Остонада EXPO-2017дан олдин хонадонларни ижара нархлари осмонга чиқиб кетди

Остонада EXPO-2017дан олдин хонадонларни ижара нархлари осмонга чиқиб кетди
Остонада EXPO-2017 кўргазмасининг очилишига бир ҳафтадан кам вақт қолганда хонадонларнинг ижара нархлари сезиларли даражада ошиб кетди. Ижарага берувчилар “одамлар нима бўлганда ҳам келишади” деб ҳисоблашмоқда.

Остонада бўлиб ўтадиган EXPO-2017 халқаро кўргазмасига 42та олти ҳамда саккиз қаватли уйлар – жами 1300 та хонадонни қуриб битказишди. Тахмин қилинишича, кўргазма вақтида хонадонларга жаҳоннинг 20 та мамлакатидан сайёҳлар келишади. Бироқ Остонага кўргазмага келадиганлар хостелларга ҳам жойлашишади.

Хостеллар эгаларининг гапига кўра, отеллар ва ижара уйлардаги хонадонларни ижара нархининг кўргазма бўлиб ўтиши олдидан ва у бўлаётган вақтда ошиб кетиши – башорат қилинадиган ҳодисадир. Агар аввал хостелдаги ўрин-кўрпанинг нархи атиги 3900 танга бўлган бўлса (тахминан 12 доллар), кўргазма вақтида нархлар хостел эгалари фикрига кўра олти минг тангагача (19 долларга яқин) чиқиб кетади.

Остоналик риелторлар таъкидлашича, шаҳардаги ижара уйларининг нархлари бир ярим баравар ошган, кўргазма вақтида эса бу кўтарилиш икки бараварга етади. «Агар бир хонали уйни биз аввал чап қирғоқда 130 минг тангага (400 доллардан ошиқ) ижарага олишимиз мумкин бўлган бўлса, айни вақтда биз бу хоналарни 150-170 минг тангага олишимиз мумкин (500 доллардан ошиқ). Агар икки хонали уйни 200–250 минг тангага олган бўлсак (800 доллар атрофида), ушбу вақтда биз уни 300–350 минг тангага оламиз (1100 доллардан ортиқ)», - дейди риелтор Малика Тайшитаева.

Қозоқ ОАВлари Остона ҳокимиятига ҳавола қилган айнан кўргазма очилишига атаб махсус қурилган хонадонларни қўшиб ҳисоблаганда, Остонадаги кўргазманинг очилишига 35 мингта кўрпа-тўшак жойлари тайёр бўлишини маълум қилдилар. Кўргазма ташкилотчилари 10 июндан 10 июлгача давом этадиган кўргазманинг ўзига беш миллионга яқин сайёҳ етиб келишини башорат қилишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Остонада EXPO-2017дан олдин хонадонларни ижара нархлари осмонга чиқиб кетди