Саудия Арабистони ҳукумати Қатар билан муносабатлар таранглашиши ортидан қатарликларга тегишли бўлган туя ва қўйлар ҳам мамлакат ҳудудини тарк этиши кераклигини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 15 мингга яқин туя ва 10 мингта қўй аллақачон мамлакат чегарасини кесиб ўтишган. Шу муносабат билан Қатарда шошилинч равишда ҳайвонлар сақланадиган жой ташкил қилинган. Унда ҳайвонларни боқиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
5 июнь куни Саудия Арабистони, Бахрайн, БАА ва Миср Дохани терроризмни қўллаб-қувватлаганликда айблади ва у билан тузилган дипломатик шартномаларни бекор қилди.
Бироз муддатдан сўнг, Қатар билан дипломатик алоқаларни бекор қилган давлатлар қаторига Ливан, Яман, Мальдив ороллари ва Мавритания ҳам қўшилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди