17:36 / 14.08.2017
5 729

Япония КХДР ракеталари ҳужумини бартараф этувчи мудофаа тизимини ишга туширди (Видео)

Япония КХДР ракеталари ҳужумини бартараф этувчи  мудофаа тизимини ишга туширди (Видео)
Шимолий Кореянинг Тинч океани ҳудудидаги Гуам оролига зарба бериш таҳдидидан сўнг Япония КХДР ракеталари ҳужумини бартараф этувчи мудофаа тизимини ишга туширди, деб ёзади Кун нашри. Таъкидлаш жоизки, Гуам оролида Американинг Андерсен ва Апра-Харбор ҳарбий базалари жойлашган.

Пхеньян баёнотига кўра, КХДР ўз таҳдидини амалга оширган тақдирда баллистик ракеталар Япониянинг Симанэ, Хиросима ва Коти провинциялари устидан учиб ўтиб, Гуам яқинига бориб тушади.

"Шанба куни уч префектура, шунингдек уларнинг ёнида жойлашган Эхиме префектурасига PAC-3 АҚШ ракета мудофаа мажмуи ишга туширилиши учун масъул Япония ҳаво мудофааси бўлими етиб келган", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Япония мудофаасининг денгиз кучлари Япон денгизига такомиллаштирилган Aegis радиолокацион тизими билан таъминланган кемаси жўнатган. У баллистик ракеталарни назорат қилишга йўналтирилган.
[media=https://youtu.be/QJVPWdOy8aw]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония КХДР ракеталари ҳужумини бартараф этувчи мудофаа тизимини ишга туширди (Видео)