Непалнинг марказий қисмида йўловчи автобусининг йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Ушбу ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ҳақида маълумот ишончли эмаслиги айтилмоқда. Бироқ 16 нафар шахс шифохонага ётқизилгани хабар қилинган.
Непал пойтахти Катманду шаҳрига бораётган автобус шанба, 28 октябрь куни эрталаб Дхадинг туманида йўлдан чиқиб кетиб, дарёга қулаган. ЙТҲ содир бўлган пайтда автобус салонида 40 киши бўлгани айтилган.
Воқеа жойида полиция ходимлари ва қутқарувчилар қутқарув ишларини олиб бормоқдалар. Улар автобусни сувдан чиқариб олишга уринаётганлари қайд этилди.
Автобус ҳайдовчиси ЙТҲда омон қолган ва у воқеа жойидан яширинган. У ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирилаётгани таъкидланмоқда.
ЙТҲ сабаблари аниқланаётгани айтилган бўлса, маҳаллий ОАВлар берган маълумотга кўра ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида маст бўлгани хабар қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади