Москвада маст эркак 9-қаватдан йиқилиб тушди ва «зиёфат»ни давом эттириш учун яна уйига қайтди

  • Дунё
  • 14-11-2017, 14:16
  • 1 014
  • Москвада маст эркак 9-қаватдан йиқилиб тушди ва «зиёфат»ни давом эттириш учун яна уйига қайтди
    Москва ғарбидаги Ново-Переделкино туманининг 37 ёшли фуқароси 9-қаватдан йиқилиб тушиб омон қолди ва полицияни ёрдамга чақирди. Бироқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари етиб келганида у бўлган воқеани эслай олмади. Бу ҳақда «360» телеканали маълумотига таяниб «Дарё» хабар берди.

    Нохуш ҳодиса 12 ноябрь, якшанба куни содир бўлган. Эркак уйида ёлғиз ичиб ўтирган ва деразадан йиқилиб тушган. Шундан сўнг у яна уйига кўтарилиб, «зиёфат»ни давом эттирган ва «02»га қўнғироқ қилган. Полициячилар айтилган манзил бўйича келганида у нима сабабдан ҳуқуқ-тартибот ходимларини чақирганини эслай олмаган. Воқеа жойига келган шифокорлар унинг кўкрак қафаси ва бошқа аъзоларига шикаст етганини аниқлаган ҳамда уни шифохонага олиб кетган.

    Ҳодисанинг тафсилотлари аниқланмоқда.