Мексикадаги кўл тубидан коинотнинг қадимий модели топилди

  • Дунё
  • 12-01-2018, 20:03
  • 530
  • Мексикадаги кўл тубидан коинотнинг қадимий модели топилди
    Мексика археологиялари томонидан Истаксиуатль вулқони ёнидаги кўл тубидан коинотнинг кичик модели шаклидаги ацтекларга тегишли тош ибодатхона топилди.

    Хабарда айтилишича, текшириш ишлари Миллий антропология ва тарих институти ходимлари томонидан олиб борилган бўлиб, топилманинг қанчалар қадимий экани ҳали аниқ айтилмаган.

    Ибодатхона денгиз сатҳидан 4 метр баландлик қилиб ишланган.

    Ибодатхона турли катталикдаги тошлар ёрдамида қурилган бўлиб, бу орқали ацтеклар ўзлари тасаввур қилган коинот кўринишини яратишга ҳаракат қилган бўлишлари мумкинлиги айтилмоқда.

    Олимлар тошлар ўрни космосдаги юлдузлар ва галактика кўриниши билан мос тушаётгани ҳақида маълум қилишган.