Германияда ўтказилган карнавалдан сўнг 18 ёшли қиз оёқ куйиши ташхиси билан касалхонага ётқизилди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Воқеа Германиянинг Эппинген шаҳрида ўтказилган карнавалда юз берди. Жодугарлар либосини кийиб олган икки киши ҳазиллашиб, қизни кўтарганча ичида сув қайнаётган қозонга ботирган. Улардан бири қизни кўтариб турган, иккинчисини эса унинг оёқларини қайноқ сувга тиққан.
Полициячилар айни пайтда жодугарлар либосини кийиб, мазкур жиноятни амалга оширган номаълум шахсларни қидирмоқда. Улар эҳтиётсизлик туфайли инсон соғлигига зиён етказишда айбланмоқда. Қиз эса касалхонада ётибди. Шифокорларнинг маълумот беришича, у яна бирор ҳафта даволаниши лозим.
«Фастнахт» фестивали — ҳар йили Германияда ўтказиладигане карнаваллардан бири ҳисобланади. Унда иштирок этган одамлардан эртак ва афсоналардаги жодугарларнинг, шайтонларнинг, масхарабозларнинг ва бошқа қаҳрамонларнинг либосларини кийиш талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди