Австралия Shell ва BG Group ўртасидаги 70 млрд долларлик олди-сотдини маъқуллади

  • Дунё
  • 19-11-2015, 14:30
  • 801
  • Австралиянинг рақобат ва истеъмолчилар ҳимояси бўйича комиссияси 19 ноябрь, пайшанба куни BG Group компаниясининг Royal Dutch Shell Plc Британия-Голландия нефть-газ компанияси томонидан ҳеч қандай шартларсиз сотиб олинишини маъқуллади, дея хабар бермоқда «Интерфакс».

    Австралия Shell ва BG Group ўртасидаги 70 млрд долларлик олди-сотдини маъқуллади

    Шунга ўхшаш қарорлар жорий йилда аввалроқ Бразилия, Европа иттифоқи, АҚШ ва Жанубий Корея томонидан ҳам қабул қилинган эди.

    Энди олди-сотди тақдири Хитой савдо вазирлиги ва Австралия хорижий инвестицияларни баҳолаш кенгаши қарорларига боғлиқ.

    Shell бош директори Бен ван Берден сўзларига кўра, компаниялар олди-сотди 2016 йил бошида якунланишига умид қилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Royal Dutch Shell Британиянинг BG Group нефть-газ компаниясини 70 миллиард долларга сотиб олишни режалаштираётгани, ушбу келишув нефть-газ бозорида сўнгги ўн йилда кузатилган энг катта бирлашувга айланиши хабар берилган эди.


    Манба: Daryo.uz