© Sputnik / Артур Лебедев
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Россия билан ҳамкорликда арқон йўли қуради. Бу ҳақида Sputnik мухбирига Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Олимхон Рустамов айтиб берди.
"Китоб туманида, Ғилон қишлоғида осма йўл қурмоқчимиз. Бугунги кунда россиялик тадбиркорлар халқаро мутахассислар билан биргаликда геологик шароит ва қияликларни ўрганиш учун бизга келишди. Биз ишчи гуруҳ туздик, шу йилнинг май ойининг охири ёки июнь ойининг бошига қадар мазкур лойиҳанинг катта тақдимоти бўлиб ўтиши кутилмоқда, шундан сўнг қурилишини бошлаймиз”, — деди у.
“Умуман олганда, биз россиялик инвесторлар билан жуда яқин ҳамкорлик қиламиз. Яқинда Тошкентда "Иннопром" кўргазмаси бўлиб ўтди ва унда биз 2024-2026 йилларда Қашқадарё вилоятига инвестицияларни жалб қилиш бўйича умумий қиймати 300 миллион долларлик келишувларга эришдик.
Хусусан, 2023 йилда биз Пермнинг ТОРН компанияси билан ҳамкорликда шартнома туздик ва трансформаторлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этдик. Жорий йилда эса 500 га яқин трансформатор сотишни режалаштирганмиз.
Бундан ташқари, биз Пермь вилояти билан кабеллар ишлаб чиқариш учун электротехника соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқдамиз.
Россия томони билан мебель ва ёғоч уйлар ишлаб чиқариш бўйича ҳам келишувларимиз бор”, — деди у. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди