Фото: PA
Яман ҳусийлари Исроилга қарши операциянинг янги босқичини бошламоқда, жумладан, Ўртаер денгизида бу давлатга сузиб кетаётган кемаларга ҳужум уюштирмоқчи. Бу ҳақда исёнчилар матбуот котиби генерал Яҳё Сорий хабар берди.
«Қуролли кучларимиз эскалациянинг тўртинчи босқичи бошланганини эълон қилади. Бу, биринчидан, Исроилга кемаларнинг ўтишига қўйилган тақиқни бузган ва Ўртаер денгизи орқали Фаластин портларига йўл олган барча кемаларга ҳужумни ўз ичига олади», деб Сорий сўзларини келтирди Interfax.
Ҳозиргача ҳусийлар Ўртаер денгизидаги кемаларга ҳужум қилишга уринмаган, чунки ҳудуд Яман исёнчилари базаларидан анча узоқда жойлашган. Улар Адан кўрфази ва Қизил денгизда кемаларга ҳужум қилаётган эди.
Сорий агар Исроил Рафаҳда ҳарбий операция бошласа, ҳусийлар Исроилга йўл олган кемаларга нисбатан янада қаттиқроқ чоралар кўришга тайёрлигини айтди.
2023 йил 7 октябрда ҲАМАС Исроилга ҳужум қилганидан кейин, бунга жавобан Исроил Ғазо секторида ҳарбий операцияни бошлади. Шундан сўнг, айни дамда Яманнинг салмоқли қисмини, жумладан, пойтахт Сана, шунингдек, Саудия Арабистони яқинидаги мамлакатнинг баъзи шимолий ва ғарбий ҳудудларини назорат қилаётган ҳусийлар Қизил денгиздаги кемаларни ўққа тута бошлади. Бунга жавобан АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ҳусийларнинг базалари ва иншоотларига мунтазам равишда зарбалар бермоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда