Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди

Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Фото: Google Images
АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги ўрта мактаб яқинида отишма содир бўлди, оқибатда 17 ёшли ўқувчи ўқ жароҳати билан касалхонага етказилди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бўлими Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, ўқ мактаб биноси ичидаги ўқувчи қизга тегган”, — дейилади хабарда.

Матбуот анжуманида ҳуқуқ-тартибот идораси расмийси гувоҳлар бир нечта отишма овозларини эшитганини маълум қилди. Хабар берилишича, отишма бир нечта гуруҳ ўртасида рўй берган. Ҳозирда полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар