18:34 / 03.05.2024
743

Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"

Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"
Бугун Қатарда ўтаётган U23 Осиё Кубогининг финали. Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоамиз Японияга қарши бош соврин учун майдонга тушади.

Бутун халқимиз ушбу финал учрашувини катта қизиқиш билан кутмоқда ва юртимизга Кубок билан қайтишини жуда-жуда хоҳламоқдалар.

ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Усмон Тошев финал олдидан бир қатор масалаларда қуйидагиларни айтди:

Япония тўғрисида

- Чемпионатни оладиган бўлсак, Япония кучлилардан бири, қитъамизда ҳам. Буни биламиз. Ўйинларини албатта стадионда кузатдик, назорат қилдик. Олдин ўйнаганмиз. Ёшлар термаларимиз ҳам ўйнаган. Терма жамоада ишлаётганимдан буён Япония билан жуда яқиндан ишлаяпмиз. Дўстларимиз, танишларимиз, ҳамкасбларимиз бор. Япония футболи билан қизиқамиз, улар ҳам бизнинг футбол билан қизиқиб туришади. Бир-биримизни биламиз. Лекин бошқа томони ҳам бор. Японияни ўйинини кўрдик. Аммо эртага ҳам улар шунақа ўйнайди деган тушунча йўқ. Мураббийлар ақлли, технологиялар кучли. Ҳар хил вазиятларда турли тактикалардан фойдаланадилар. Кучини, ҳаракатини биламиз. Ўз ўрнида улар ҳам бизнинг кучимизни ҳамда ҳаракатимизни биладилар. Шундан келиб чиқиб тайёрланяпмиз. Финалда ютишга ҳаракат қиламиз.

Файзуллаев, Хусанов ва Эркиновнинг клубларига қайтиши

- Тўғри, учала футболчимиз хорижда тўп суришяпти ва барчасини ўз жойи бор. Улар маҳоратли ва йигитлар билан жуда яхши чиқишадилар. Биласизми, агар эътибор берган бўлсангиз ҳар бир учрашувда футболчиларни 60-70 фоизга алмаштириб ўйнадилар. Бирор марта иккита ўйинда таркибимиз бир хил чиқмади. Ҳамма жойда ротация бўлди. Айтмоқчиманки, мураббийлар футболчиларга, футболчилар мураббийларга ишонадилар. Ҳар битта жойда 2-3 тадан футболчиларимиз бор. Бу яхши қадам. Албатта, легионерларимизни ўз ўрни бор. Бироқ таркибдаги бошқа йигитлар ҳам кучли. Дўстларининг ўрнини билинтирмасдан ўйнайдилар. Ҳамма 100 фоиз борини бериб тўп суради.

Терма жамоамизнинг финалга тайёргарлиги қандай?

- Тайёргарлик одатдагидек. Ўйиндан сўнг дам олдилар. Негаки, катта йўлни босиб ўтдилар. Кейин яна машғулотларга киришдилар. Кўрдимки, футболчилар яна футболни соғинишган. Гарчи бир кун дам олишган бўлишса ҳам машғулотда соғинишгани билиниб турди. Тайёргарлик жуда яхши. Кайфият аъло даражада. Ўйинчиларнинг ҳолати ҳам ажойиб. Ҳурмат қилиб айтаман, балки Малайзияни кучи бошқачароқ, Қувайтники ҳам. Лекин Япония бу – топ жамоа. Олимпиадада барча термалар топ даражада бўлади.

Олимпиадага тайёргарлик режаси

- Олимпиада йўлида режалар тузганмиз. Биринчи тузган режамиз бу – Япония. Ҳам финал ўйини, ҳам Олимпиадага тайёргарлик бўлади. Июнда битта ФИФА кунларимиз бор. Бундан албатта фойдаланамиз. Бизга бунинг учун таклифлар бор. Индонезия билан ўйинни тугатганимиздан кейин 20 дақиқа ўтгач, 8-9 та жамоалар ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифи билан чиқдилар. Олимпиадада қатнашадиган ва қатнашмайдиган жамоалар бор. Қайси бири бизга фойда келтиради? Ўйин Тошкентда бўладими ёки хориждами? Шуларни пухта ўйлаяпмиз. Таклифлар кўп. Бизга танлаб олиш учун яхши шароит ва имконият бор. Авваллари ким билан ўйнаймиз деб рақиб қидирардик.

Энди бўлса танлов кўплигидан рақиб танлаяпмиз. Футболимизни ҳурмати ва обрўйи ошаётганидан далолат. Мен ишга келганимда бунақа нарсалар йўқ эди. Ҳозир терма жамоаларимизда бир йиллик режалар бор. Олимпиадага чиққан Европа ва Африка жамоалари биз билан ўйнашмоқчи. Худо хоҳласа финалда ютиб уйга қайтишимиз керак. Мураббийимиз ҳам, футболчиларимиз ҳам шуни айтиб ўтишди. Лекин биз бунга ортиқча эътибор қилмаймиз. Жараён ўз ўрнида кетаверади. Агар хаддан зиёд эътибор қаратсак босим ва ортиқча нарсалар кўпаяди. Ҳамма ҳаракатда. Терма жамоамиз ичида муҳит зўр. Меҳмонхонада ёки бошқа жойда бизни қарсаклар билан кутиб олишяпти. Охирги ўйин учун тайёрмиз. Ҳамма нарса яхши.

Шуҳратбек Жўраев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"