Бостонда 2957 йил учун йўлланган нома жойланган капсула очилди

  • Дунё
  • 19-11-2015, 21:55
  • 872
  • АҚШнинг Массачусетс технологиялар институти ҳудудида олиб борилган ишлар давомида 1957 йилнинг 5 июнида хабар жойланган капсула топилди, деб хабар беради Meduza.

    Бостонда 2957 йил учун йўлланган нома жойланган капсула очилди

    Капсулада уни минг йилдан сўнг, яъни 2957 йилнинг 5 июнида очиш лозимлиги кўрсатилган. Нома кейинги авлод учун сақланиб туриши учун у аргон билан тўлдирилган махсус цилиндрга жойлаштирилган.

    Ушбу нома Массачусетс технологиялар институти президенти Жеймс Киллиан ва электромеханика соҳасидаги профессор Гарольд Эжертон томонидан кўмиб қўйилган. Капсулага солинган хатда унда институтдаги илм-фан ва тадқиқотлар ҳолати ҳақидаги ҳужжатлар мавжудлиги маълум қилинган.

    Булардан ташқари, унда илмий журнал, сунъий пенициллин, бир нечта танга ва криотрон – мактубда таъкидланишича, радиолампалар ва ўтказгичларнинг ўрнини бутунлай эгалловчи кашфиёт бўлган.



    Манба: Daryo.uz