Қирғизистонда 6,5 балл кучга эга бўлган зилзила қайд этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қирғизистонда 6,5 балл кучга эга бўлган зилзила қайд этилди

Дунё 20-11-2015, 12:46 574

20 ноябрь, жума куни Қирғизистонда 6—6,5 балл кучга эга бўлган зилзила қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар берди Knews.

Қирғизистонда 6,5 балл кучга эга бўлган зилзила қайд этилди

Қирғизистон сейсмология институтининг дастлабки маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи Ўш шаҳридан 30 километр узоқда бўлган. Шаҳарнинг ўзида 5 балли ер силкиниши кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда юз берган зилзила натижасида Тошкент ва Фарғона шаҳарларида 2 балли, Андижон шаҳрида эса 3 балли ерости силкинишлари сезилди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.