Малидаги Radisson’га уюштирилган ҳужум қурбонлари сони тўққиз нафарга етди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Малидаги Radisson’га уюштирилган ҳужум қурбонлари сони тўққиз нафарга етди

Дунё 20-11-2015, 17:08 583

Мали пойтахти Бамакодаги Radisson Blu меҳмонхонаси террорчилар томонидан эгаллаб олиниши оқибатидба ҳалок бўлганлар сони, сўнгги маълумотларга кўра, тўққиз кишига етди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Малидаги Radisson’га уюштирилган ҳужум қурбонлари сони тўққиз нафарга етди

Маълум бўлишича, меҳмонхонага аввал хабар берилганидек икки нафар эмас, балки 10 нафар қуролланган киши ҳужум уюштирган. Бу вақтда меҳмонхонада камида 170 киши бўлгани айтилмоқда.

Аввалроқ террорчилар меҳмонхонада гаровга олинганларнинг бир қисмини қўйиб юборгани ҳақида хабар берилган эди.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.