Россия ИШИД марраларига «Бизникилар учун» ва «Париж учун» деган ёзув битилган бомбалар ташлади (видео)

  • Дунё
  • 21-11-2015, 12:55
  • 1 645
  • Россия авиацияси Суриядаги ИШИД марраларига ташлаган бомбаларга «Бизникилар учун» ва «Париж учун» деган ёзув битилган. Буни акс эттирувчи видео Россия мудофаа вазирлигининг YouTube’даги саҳифасида жойлаштирилган, дея хабар беради «РБК».

    Россия ИШИД марраларига «Бизникилар учун» ва «Париж учун» деган ёзув битилган бомбалар ташлади (видео)

    «Хмеймимдаги авиабаза учувчилари ва техник ходимлари террорчиларга
    «авиапочта» орқали «мактуб» юборишди», — дейилади видеоёзувга илова қилинган матнда.

    Бомбалардаги ёзувлар 31 октябрда Синай ярим оролида қулаган Россиянинг A321 самолёти ва 14 ноябрга ўтар кечаси Парижда рўй берган терактларга тааллуқли. Уларнинг ҳар иккисига ҳам ИШИД бевосита алоқадор бўлган.



    Манба: Daryo.uz