Эронда иккита террорчилик гуруҳи зарарсизлантирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эронда иккита террорчилик гуруҳи зарарсизлантирилди

Дунё 22-11-2015, 18:12 1 033

Эрон сўнгги кунлар ичида иккита террорчилик гуруҳини зарарсизлантирди. Бу ҳақда мамлакат разведка вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Эронда иккита террорчилик гуруҳи зарарсизлантирилди

«Эрон хавфсизлик кучлари иккита вилоятда портлашларни амалга оширишни режалаштирган иккита террорчилик гуруҳини зарарсизлантирди», — деб вазирлик ахборотига таяниб, IRNA агентлиги хабар қилмоқда.

Террорчилик тўдаларидан бири Систан ва Белужистон провинцияларининг жануби-шарқида ҳаракат қилган. Хавфсизлик хизмати хабарига кўра, террорчилар умумий оғирлиги 150 килограммдан ортиқ бўлган 10 та бомбани мамлакатнинг жанубий чегаралари яқинида портлатишни режалаштирганди.

Иккинчи террорчилик гуруҳи эса Ғарбий Озарбайжон вилоятида қўлга олинган. Улардан кўп сонли қурол-яроғ ва ўқ-дорилар мусодара қилинган.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.