Туркия президенти: "Ғарб бутун тарих давомида тажовузкор эканини кўрсатиб келган"

  • Дунё
  • 24-03-2018, 23:07
  • 623
  • Туркия президенти: "Ғарб бутун тарих давомида тажовузкор эканини кўрсатиб келган"
    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Сурияда ҳаракат қилаётган барча томонларнинг мақсади ва тактикаси мамлакат чегараолди туманлари аҳолисига маълумдир.

    «Айнан шунинг учун Суриядаги Талл-Рифатдан Манбижгача, Талл-Обод ва Расулайнгача бўлган туманлар аҳолиси Туркиянинг келиши тарафдоридир, унинг сиёсати одамлар онгида хавфсизлик, тинчлик ва тартибдан дарак беради», - дея Эрдўғаннинг сўзларини келтиради Anadolu.

    Унинг таъкидлашича, ҳеч ким Туркия Сурияни эгаллаб олаётгани ҳақида баёнот беришга ҳақли эмас.

    «Айнан Ғарб бутун тарих давомида ўзини истилочи ва тажовузкор сифатида бир неча марта кўрсатиб қўйган», - дея таъкидлаб ўтди Туркия етакчиси.

    » » Туркия президенти: "Ғарб бутун тарих давомида тажовузкор эканини кўрсатиб келган"
    Яндекс.Метрика