Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Су-24 ҳалокатидан сўнг барчани тинчланишга чақирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Су-24 ҳалокатидан сўнг барчани тинчланишга чақирди

Дунё 24-11-2015, 23:08 800

Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск Россиянинг Су-24 бомбардимончиси уриб туширилганидан сўнг, барчани ўзини қўлга олишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Су-24 ҳалокатидан сўнг барчани тинчланишга чақирди

«Россия самолётининг авиаҳалокатидан сўнг барча ақл билан иш юритиши ва босиқроқ бўлиши керак», — деб ёзган Туск ўзининг твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.