70 ёшли оёқсиз хитойлик бешинчи уринишда Эверестни забт этди (видео)

  • Дунё
  • 17-05-2018, 00:08
  • 649
  • 70 ёшли оёқсиз хитойлик бешинчи уринишда Эверестни забт этди (видео)
    Илк бор Ся Бойю ўзининг орзусини 1975 йили амалга оширишга интилганди. У ўшанда 27 ёшда эди, дея маълум қилмоқда Даракчи нашри.

    Ўшанда тоққа кўтарилиш фожиа билан тугаганди. Кучли совқотиш оқибатида Ся иккала оёғидан ҳам айрилганди. Лекин бу унинг чўққини забт этиш истагини ўлдиролмайди. Уч йил кетма-кетликда – 2014, 2015 ва 2016 йиллари хитойлик альпинист Ер юзидаги энг баланд чўққини забт этишга уринади.

    Ҳар сафар табиат кучлари Сянинг орзусини чиппакка чиқараверади. Шундан сўнг бир йил ўтиб, Ся Бойю оёқсиз равишда Эверестни забт этди.

    » » 70 ёшли оёқсиз хитойлик бешинчи уринишда Эверестни забт этди (видео)
    Яндекс.Метрика