Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон расмий ташриф билан Буюк Британияга борди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Туркия раҳбари пойтахт Лондонга етиб келгач, Букингем саройида қиролича Елизавета билан учрашди. Уч кунлик ташрифи давомида Ражаб Тойиб Эрдўғон ва Англия Бош вазири Тереза Мей ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишда инсон ҳуқуқлари, терроризмга қарши кураш, миграция ҳамда минтақавий тинчликни барқарорлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, икки томонлама савдо алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисида ҳам сўз борди.
Учрашув Англия ва Туркия учун "яқин муносабатлар"ни ўрнатиш ҳамда мудофаа соҳасида "умумий манфаат " мавзусида муҳокамалар олиб бориш учун ташкил этилди. Бош вазир Тереза Мей ва Туркия раҳбари Ғазодаги вазият хусусида ҳам тўхталиб, зўравонликлар туфайли одамлар қурбон бўлаётганини таъкидлашди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди