15:53 / 25.05.2018
4 726

Туркманистонда ҳожатхонада Гурбангули Бердимуҳамедов сурати босилган газетадан фойдаланганлар қидирилмоқда

Туркманистонда ҳожатхонада Гурбангули Бердимуҳамедов сурати босилган газетадан фойдаланганлар қидирилмоқда
Туркманистоннинг Гумдаг шаҳарчасида участка нозирлари президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг сурати бўлган маҳаллий газеталардан ҳожатхона қоғози сифатида фойдаланганларни қидира бошлади, дея хабар қилди туркман ОАВлари.

Участка нозирлари хусусий ҳовлиларга кириб «қонунбузарлар»ни топиш мақсадида ҳожатхоналарни текшириб чиқишмоқда, агар шу каби ҳолат аниқлангудек бўлса, аввалига уларга огоҳлантириш берилади.

Шунингдек, участка инспекторлари президентнинг ифлосланган суратини турар-жой мавзеларидаги чиқиндихоналардан ҳам қидиришмоқда. Ҳар бир чиқиндихона учун биттадан шахсий назоратчи бириктирилган, улар чиқиндиларни бирма-бир текшириб газеталардаги ифлосланган суратни топишлари, бу чиқинди чиққан уйни ва хонадонни аниқлашлари ва аниқлаганларидан сўнг бу ҳақда тегишли идораларга маълумот беришлари керак бўлади.

Президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг суратлари Туркманистондаги барча босма нашрларнинг катта қисмини эгаллайди.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистонда ҳожатхонада Гурбангули Бердимуҳамедов сурати босилган газетадан фойдаланганлар қидирилмоқда