Хакерларнинг йиллик DEFCON анжуманида иштирокчилардан бири Флорида штати сайти нусхасини бузиб кирди ва овоз бериш натижаларини ўзгартирди.
Минглаб катта ёшли хакерларни жамлайдиган мазкур тадбирда 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган 50 нафар боладан иборат гуруҳ ҳам қатнашди. Уларнинг олдига турли штатлардаги президентлик сайловлари натижалари ҳақида ОАВга маълумот берувчи 13та сайтнинг нусхасини бузиш вазифаси қўйилди.
DEFCON ташкилотчилари томонидан Эмметт Брюэр деб таништирилган болакай Флорида давлат котиби сайтининг нусхасини бузди.
Эмметтнинг отаси киберхавфсизлик соҳасида ишлайди ва ўғлини DEFCON анжуманига тўртинчи бор олиб келди.
«Аслида бу жуда қўрқинчли, — деди 11 ёшли хакер бу иши ҳақида. – Одамлар бундай сайтларни осонгина бузиб киришади ва катта зарар етказишади».
Штатлар котиблари миллий ассоциациясининг вакиллари сайлов тизими хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериш истагида бўлган DEFCON қатнашчилари билан ҳамкорлик қилиш ниятини билдирди.
Ҳужумларга нисбатан заиф бўлишига қарамасдан, бу сайтлардан фақатгина ОАВ учун норасмий натижаларни эълон қилиш учун фойдаланилади. Уларнинг овозларни ҳисоб-китоб қилишга алоқаси йўқ ва сайловлар натижаларига таъсир қилмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади