Британияликлар Янги йил куни кечаси денгизда чўмилишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Британияликлар Янги йил куни кечаси денгизда чўмилишди

Дунё 2-01-2015, 12:00 1 145
Британияликлар Янги йил куни кечаси денгизда чўмилишди

Буюк Британияда ўтган Янги йил кечаси охирги 99 йил ичидаги энг илиқ Янги йил кечаси бўлди, деб ахборот беради мамлакат метеохизмати. Баъзи вилоятларда ҳаво ҳарорати 15° гача етди. Бу об-ҳаво меъёридан четлаш натижасида, маҳаллий аҳоли Янги йилни денгизда чўмилиб кутиб олишга қарор қилишди, Бу ҳақда “The Independent” нашри'га асосланиб “kun.uz” хабар бермоқда .

Об-ҳаво мутахассисларининг таъкидлашича, мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб “илиқ об-ҳаво шароитлари” юзага келди, кўпгина графликларда об-ҳаво 11° дан 15° гача оралиқда кузатилди. Буюк Британияда охирги марта бундай об-ҳаво шароитлари 1916 йилда кузатилган, ўшанда термометр кўрсаткичи 15,6° гача кўтарилган эди.

Мутахассисларнинг кучли шамоллар бўлиши эҳтимоли борлиги ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамасдан, кўпгина британияликлар бу илиқ об-ҳаводан фойдаланиб қолган ҳолда денгизда чўмилишга қарор қилдилар.

Мутахассислар, ҳали ҳам мамлакат бўйича ёғингарчилик бўлиши ҳақида айтишмоқда, баъзи вилоятларда эса, яқин кунлар ичида 50 миллиметргача ёғингарчилик ёғиши мумкин.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.