AirAsia самолёти қулаган жойда лайнернинг қуйруғи топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

AirAsia самолёти қулаган жойда лайнернинг қуйруғи топилди

Дунё 7-01-2015, 13:12 913
AirAsia самолёти қулаган жойда лайнернинг қуйруғи топилди

Малайзиянинг AirAsia авиакомпаниясига тегишли Airbus 320 самолёти қулаган жойда лайнернинг қуйруғи бўлаклари топилди. Бу ҳақда, Индонезия миллий қидирув-қутқарув бошқармаси бошлиғи Ҳенри Бамбанг Сулистьога асосланиб, Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Биз самолёт қуйруғини топдик, бу бизнинг бугунги асосий мақсадимиз эди”, – дея қайд этди Сулистьо. Авиалайнернинг қуйруғида борт ёзувлари туширилган қора қути бўлиши керак.

Аввалроқ, қидирув-қутқарув ишларида иштирок этаётган Россия самолёти Ява денгизи сатҳида Air Asia’нинг ҳалокатга учраган самолётига тегишли 300га яқин объектни топганди.

Эслатиб ўтамиз, Малайзиянинг AirAsia авиакомпаниясига тегишли, бортида 162 киши бўлган Airbus 320 лайнери 28 декабрь, якшанба куни радарлардан йўқолганди. Кейинроқ, Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга учиб кетаётган бу самолёт бўлаклари Ява денгизидан топилди.

Фото: РИА Новости
Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.