W0rm ники остида машҳур россиялик хакер Спрашивай.ру аноним сервисининг базасига кириб, унинг фойдаланувчиларига тегишли 6.7 млн фойдаланувчининг паролларини ўғирлашга муваффақ бўлди. Бу маълумотлар интернетга очиқ жойлаштирилган, деб ёзади Kun.uz.
Барча маълумотлар жойлашган электрон база файл алмашиш сервисларидан бирига жойлаштирилган. Бир қанча одамлар аллақачон уларни кўчириб олган.
Маълум бўлишича, жами 6.72 млн пароллар жами 178 матнли файлга сиғдирилган. Уларнинг ҳар бири электрон почта, фойдаланувчининг исми ва пароли, IP манзили ҳақидаги маълумотлардан иборат. Айрим ҳолатларда маълумотлар янада тўлиқроқ. Мутахассисларнинг фикрича, Спрашивай.ру сервиси ушбу маълумотларни жиддий тарзда ҳимояламаган, шу боис у осонликча хакерлар қўлига тушган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди