Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида Ўзбекистон Республикаси номидан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирок этади. Бу ҳақда "Кун" нашри маълум қилди.
Исаковнинг айтишича, Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ички ишлари билан бандлиги туфайли саммитга бора олмаслигини билдирган.
«Биз ундан яқиндагина мактуб олдик. Ўзбекистон ҳозирда президентлик сайловларига тайёрланмоқда. Бу ҳеч ўзаро муносабатлар ҳолати билан боғлиқ эмас. Қолаверса, Сооронбай Жээнбеков ва Шавкат Мирзиёев телефон орқали суҳбатлашди. Бизнинг муносабатларимиз ёмонлашмаган», – деган Исаков.
У шунингдек, 12 сентябрь куни Туркманистон томони ташаббуси билан Қирғизистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида айтиб ўтган.
«Туркманистон президенти ҳам конституция билан боғлиқ муҳим маросимлар туфайли кела олмаслигини билдирди», – деган у.
Саммитда Туркманистон номидан вазирлар маҳкамаси раҳбарининг ўринбосари иштирок этади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг йиғилиши 16 сентябрь куни бўлиб ўтади. Саммитда Арманистон, Озарбойжон, Беларусь, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон президентлари иштирок этиши тасдиқланган.
Бишкекдаги саммитда Молдовадан бош вазир, Украина номидан эса элчи қатнашади.
МДҲнинг юбилей саммитида 15та масала муҳокама қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади