Beeline “Евраосиё мобил кубоги” (Eurasia Mobile Challenge) ҳалқаро мобил иловалар танловига иштирокчиларни рўйҳатдан ўтказиш давом этаётгани ҳақида хабар беради. Бу мобил ва АТ-ечимлари соҳасидаги Global Mobile Challenge энг йирик ҳалқаро танловнинг маҳаллий босқичидир.
15 октябр кунига қадар Ўзбекистонда мобил илова жорий қилган ҳар бир мутахассис www.eurasiamobilechallenge.com сайтида рўйҳатдан ўтиб, 2017 йилнинг январ ойида бўлиб ўтадиган биринчиликнинг ҳудудий босқичига уч йўлланмадан бирини олиши мумкин. Ҳудудий босқич ғолиби I, II ва III ўрин учун мос равишда умумий нархи $20 000, $15 000 ва $10 000 миоқдоридаги пуллик совринлар ва девайсларни қўлга киритади.
Танлов иштирокчиларининг ишлари ҳар бир иштирокчи-мамлакатнинг соҳа экспертлари томонидан новаторлик, муҳимлик, универсаллик ва ноёблик мезонлари бўйича баҳоланади. Танловнинг финали 2017 йилнинг феврал ойида Барселонадаги Mobile World Congress доирасида бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади