Дунёнинг энг харидоргир автомобиллари аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дунёнинг энг харидоргир автомобиллари аниқланди

Дунёнинг энг харидоргир автомобиллари аниқланди

Focus2move аналитик агентлиги дунёда сотилаётган автомобиллар савдосига оид барча маълумотни тўплаб, энг серхаридор русумни топди. Ўрганиш мобайнида турли қитъаларда истиқомат қилувчи автомобилчиларнинг диди ҳар хил бўлиши кузатилди, дейилади "Carzone" сайти хабарида.

Ўнликнинг чўққисидан японларнинг Toyota Corolla седани ўрин олди. Январдан августга қадар 836 минг “Королла” сотилган. Харидорлар асосан осиёликлардир.

Иккинчи ўринни Ford F-150 пикапи банд қилди. Америкаликларнинг бино қўйган автомобили шу муддат ичида 700 мингта сотилган.

Учинчи ўринни эса европаликларнинг севимли машинаси Volkswagen Golf олди. “Фолксваген” русуми, ҳозирча 630 минг дона сотилди.

Бозори чаққон машиналар бешлигидан Ford Focus ва Hyundai Elantra ҳам жой олди. Иккинчи бешликда эса Toyota RAV4, Volkswagen Polo, Honda CR-V, Toyota Camry оилавий седани ва Chevrolet Silverado пикапини учратиш мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru