Запорожск автомобиль заводи маҳсулотлари сафини кенгайтириш пайида.
Бир муддат аввал Хитойда Chery маркасининг янги кроссовери сотила бошланганди (расмдаги). Tiggo 3X ихчам кроссовери ёш харидорларга мўлжаллаб, бежирим ва арзон ишланган. Комплектациясига қараб 63900 юандан 79900 юангача нархда сотилади. Узунлиги 4200, кенглиги 1760, бўйи 1570, ғилдираклар базаси 2555 мм. 1,5 литрли мотори 106 от кучига эгадир.
“Автоцентр” нашри УкрАВТО корпорацияси вакилларига асосланиб хабар беришича, юқоридаги кроссоверни украин автомобилсозлари ҳам ишлаб чиқариш имконларини чамаламоқда.
Аммо украинлар юртида янги кроссовер ишлаб чиқарилиши ҳали гумон. УкрАВТО билдиришича, қачонки йилига 30 минг кроссовер ишлаб чиқарилса лойиҳа ўзини оқлаши мумкин. “Укравтопром” автомобилсозлар уюшмаси маълумотига кўра 2016 йилнинг 9 ойи мобайнида украин автобозори ҳажми 50 минг автомобилдан сал ошди холос.
Бордию, Tiggo 3X ўзи “ЗАЗ” эмблемасини тақишни истаганда ҳам бу осонликча амалга ошмайди. Чунки октябр ойида “ЗАЗ”нинг бозорга чиқарган машиналари сони юзга ҳам етмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди