12:26 / 22.11.2016
7 325

Кўринмас автомобилни учратганмисиз?

Кўринмас автомобилни учратганмисиз?

Савол қизиқ – кўринмас автомобилни учратиб бўладими?

2010 йилда автомобиллар ҳақида хабар тарқатувчи барча нашрлар Kumho Tyres шина компанияси ҳақида ёзди. Сидней автосалонида… кўринмас автомобиль намойиш этилган эди. Бу қанақаси бўлди?

Саҳнада гўё машинаники каби ўрнаштирилган тўрт ғилдиракдан бошқа ҳеч вақо йўқ. Ҳайдовчининг тахминий ўриндиғида ҳақиқий одам ўтирибди. Кўринмас ўриндиқда кўринмас рулни тутиб ўтирганига эътибор қилинг.

Очиғини айтганда, бу устомонликдан мақсад автомобиль ғилдираклар, аниқроғи, покришка устига қурилишини урғулаш эди. Янаям аниқроғи Kumho шиналарига эътибор қаратиш. Аммо бу моҳирона кўринишнинг сири кейинроқ очилди. Маълум бўлишича, “кўринмас машина”ни таниқли голланд кўзбойлағичи “ясаган”. У кийим остидан ўтиб танани композиция ўртасида тутиб турувчи сезилмас платформадан фойдаланган. Шунинг учун Invisible Car рулида бамайлихотир суяниб ўтирибди. Томоша қилинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Кўринмас автомобилни учратганмисиз?