Павел Дуров “Вконтакте” дата-центрини 1 млрд рублга сотди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-06-2015 | 11:55 ZAMIN.UZ / Бизнес / 04 Июн 2015 года
806

Павел Дуров “Вконтакте” дата-центрини 1 млрд рублга сотди

Павел Дуров “Вконтакте” дата-центрини 1 млрд рублга сотди

“Вконтакте” ўзининг яратувчиси ҳамда собиқ раҳбари бўлган Павел Дуровдан ижтимоий тармоқнинг Ленинград вилоятида жойлашган дата-центрни сотиб олди, деб ёзмоқда kun.uz.

Маълумотларга қараганда, келишув нархи 1 млрд рублни ташкил қилган. Павел Дуров ўзига активларнинг керак эмаслигини маълум қилган. “Вконтакте” учун бу дата-центр харажатларни қисқартириш ҳамда бошқа таъминотчиларга тобеликни камайтиради.

Маълумот учун, Павел Дуров акционерлар билан бўлган келишмовчиликлар сабаб “Вконтакте”даги ўз улушини Mail.Ru Group ҳамда “Мегафон” бош раҳбари Иван Тавринга сотиб юборган эди. Ҳозирда Дуров “Telegramm” мессенжери билан шуғулланмоқда. 2015 йилнинг май ойидаги маълумотларга кўра, фойдаланувчилар сони 62 млн бўлган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru