Арзон маҳсулотлар илинжида бўлган финляндияликлар Россияга оқиб кела бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Арзон маҳсулотлар илинжида бўлган финляндияликлар Россияга оқиб кела бошлади

Арзон маҳсулотлар илинжида бўлган финляндияликлар Россияга оқиб кела бошлади

Россия ва Финляндия чегарасидаги “Имарта” ўтиш пунктида 17 декабрь, чоршанба куни беш соатлик узун навбат пайдо бўлди. “Фонтанка” хабарига кўра, финнлар шунча вақт кутиб, Россия ҳудудига оммавий тарзда кириб келишмоқда.

Хабарда айтилишича, финнлар Россияда доллар курсининг ошиши натижасида маҳсулотлар нархининг арзонлашиб кетганидан фойдаланиб қолиш ниятида.

Финнлар айни дамда Россия бозорларидан ёқилғи маҳсулотлари, электроника буюмлари, косметика воситалари сотиб олиб, ресторанларда арзон нархларда овқатланишмоқда.

Бу “сайёҳлар”дан олинган интервьюлардан маълум бўлишича, улар валюталар курслари асл ҳолига қайтиб, нархлар барқарорлашмагунича ва дўкону расталардаги маҳсулотлар тугаб қолмагунича харид қилишади.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru